июн 05, 2023 12:05 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтож фуқаролар сони ортди
    Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтож фуқаролар сони ортди

БМТнинг янги маълумотларига асосан Афғонистонда яна 500 минг киши гуманитар ёрдамга муҳтож қолмоқда.

БМТнинг гуманитар ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими ҳам бугунги хабарида инсонпарварлик ёрдамга муҳтож афғонистонлик тўғрисидаги янги маълумотлар  жорий  2023-йил бошидан ҳозиргача 5 юз минг афғонистонлик гуманитар ёрдамга муҳтожлигидан далолат беради деб қўшимча қилди.

Бундан олдин БМТ Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтожлар сони 28,3 миллион кишига етганини билдирган бўлса, ҳозирда 29 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож деб маълум қилганди.

БМТнинг гуманитар ёрдамларини мувофиқлаштириш бўлими- OCHA  жорий 2023 йилнинг дастлабки 5 ойини баҳолади ва жорий йилнинг қолган 7 ойи учун ҳал қилинмаган қолган масалалагра устувор аҳамият берганини таъкидлади.

БМТга кўра Афғонистонда муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа гуманитар дастурларини ривожлантириш учун камида 2,26 миллиард доллар керак бўлади.

Ово ахборот агентлигининг хабарига кўра, БМТ  2022-йил охиридан бери камида бир марта 924 миллион долларлик халқаро ёрдам билан 17,3 миллион кишига ёрдам берганини хабар қилди.

Ёрлиқ