июн 07, 2023 14:44 Asia/Tashkent
  • ИШИД Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
    ИШИД Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи тарқатган баёнотида Афғонистоннинг Бадахшон вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Нисор Аҳмад Аҳмадийнинг ўлдирилиш учун жавобгарилкни ўз зиммасига олди.

Кеча эрталаб Афғонистоннинг Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳрида содир этилган терактларда бу вилоят губернатори ўринбосари ва вазифасини бажарувчиси Нисор Аҳмад Аҳмадий ва унинг ҳамроҳларидан бири ҳалок бўлди.

Толибон муваққат ҳукаумти  расмийларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши жиддий кураш олиб бориши тўғрисидаги бир неча  бор иддаоларига қарамай, бу гуруҳ Афғонистонда террорчилик фаолиятини давом эттирмоқда.

ИШИД террорчилик гуруҳи Бадахшондаги кечанги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган баёнотида Толибонга қарши ҳужумлар кучайиши ҳақида огоҳланирди.

Аҳмадий бундан олдин ўтган йилнинг июль ойида Хош шаҳридаги пистирмадан омон қолганди.

Бу ҳужум эса сўнгги икки ой ичида Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳининг биринчи ҳужуми бўлиб бу гуруҳ янада кучлироқ ҳужумга ўтганиидан далолат бермоқда.

Бу эса охирги 4 ой давомида бу портлашларда ҳалок бўлан уччинчи юқори мартабали Толибон амалдоридир ва бу портлашлар учун жаобгарилкни ҳам ИШИД ўз зиммасига олганди.

3 ой олдин Балх губернатори  Муҳаммад Довуд Музмал икк киши билан бирга ўз идорасида содир этилган терактда ҳалок бўлган эди.

Ёрлиқ