Қозоғистон Марказий Осиё -Европа иттифоқи сиёсий маслаҳалашувларнинг 10-йиғилишига мезбонлик қилди
Қозоғистон пойтахти-Остона шаҳрида Афғонистондаги жорий вазият ва Украинадаги урушга бағишланган Марказий Осиё-Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарларининнг ўринбосарлари даражасидаги сиёсий ва хавфсизлик бўйича 10-учрашув бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги сиёсий ва хавфсизлик музокаралар 10-йиғилиши иштирокчилари минтақалараро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалар айниқса воқеаларнинг минтақавий ва глобал динамикаси, жумладан Афғонистондаги вазият ва Украинадаги уруш юзасидан фикр алмашдилар.
Хавфсизлик муаммоларга хусусан терроризм, экстремизм , радикализм, кибержиноятлар, уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда иқлим ўзгариши шунингдек озиқ -овқат ва энергетика ва санкцияларнинг минтақага иқтисодий- ижтимоий таъсирлари мавзусига алоҳида эътибор қаратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиши қатнашувчилари шунингдек 2023-йил 2-июнь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон ота шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари ва Европа кенгаши президентининг иккинчи учрашувидан сўнг эришилган келишувларни амалга ошириш хусусида ҳам суҳбатлашдилар.