июн 28, 2023 10:35 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон коридорига қўшилишни таклиф қилди
    Қирғизистон ҳукумати Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон коридорига қўшилишни таклиф қилди

Бишкек ҳукумати Қирғизистон-Ўзбекистон- Туркманистон коридоригаа қўшилиш истагини билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаи сайтининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг “ATI.SU” халқаро транспорт биржасидаги ваколатхонаси директори Амирлон Билбоев кечанги суҳбатида Бишкек ҳукумати " Жанубий транспорт йўлагига" қўшилганида, бизнес учун янги имкониятлар яратилишига ишора қилиб, Бишкек ҳукуматининг Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон йўлагига қўшилиши Россия билан савдо ҳажмини оширади деб изоҳлади.

Амирлон Билбоев ўз сўзларида Хитойдан Европа ва Россияга йўлни қисқартириш орқали бу коридор  ҳам транспорт вақтини ва нархини камайтиради деб қўшимча қилди.

Қирғизистонлик бу мулозим шунингдек жанубий транспорт йўлаги транспорт оқимиини бир текис тақсимлашга ёрдам бериш орқали чегара ўтиш жойларидаги тирбандлик муаммосини ҳам ҳал қилади, ҳамда янги бизнес имкониятларини яратиш орқали ишсизликни ҳам камайтиради  Омборлар, логистика ва тарқатиш марказлари, йўл бўйидаги хизматлар ва ёқилғи қўйиш шохобчалари билан боғлиқ инфратузилмани  ривожлантириш каби хизматларни тақдим этиш инсон ресурслари билан  таъмилайди деб маълум қилди.

Икки ҳафта олдин Ўзбекистон транспорт вазирлиги ҳам Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган "Хитой ва Марказий Осиё" учрашувида эришилган келишувларни амлага ошириши мақсадида Хитой, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида  Хитойнинг Ланчжой станциясидан Ўзбекистон пойтахти Тошкент томон  30 та контейнердан иборат поезд қатнови йўлга қўйлганини эълон қилди.

Ёрлиқ