июн 28, 2023 11:43 Asia/Tashkent
  • Толибон Кобул ҳокимияти тепасига келгач, Афғонистонда мингдан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган
    Толибон Кобул ҳокимияти тепасига келгач, Афғонистонда мингдан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган

БМТнинг Афғонистондаги миссияси (UNAMA) тарқатган ҳисоботида, Толибон бу мамлакатда ҳокимиятни қайта қўлга олганидан кейин, 1 мингдан ортиқ афғонистонлик ўлдирилганини хабар қилди.

 2021-йил 15-августида Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукуматни ағдариб Кобул ҳокимиятини қўлга олган Толибон гуруҳи  қонун ва тартибот тўлиқ ўрнатилиши учун бу мамлакатнинг турли минтақаларида жиноий уснсурлар билан бир қаторда террорчилар билан ҳам курашишга кўп ваъдалар берган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Афғонистондаги миссияси  (UNAMA) сешанба кунги ҳисоботида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин террор ҳужумларида 1950 киши ҳалок бўлган ва  2679 киши жароҳатланган деб қўшимча қилди.

Ҳисоботга асосланиб Афғоинстондаги шиа ва ҳазора этник гуруҳи масжидлари, таълим марказлари ва аҳоли зич жойлашган жойлар ҳужумларнининг асосий нишони бўлган.

БМТнинг Афғонистоондаги миссияси шунингдек Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳлар ва томонидан ҳужумлар кучайган деб маълум қилди.

UNAMAнинг инсон ҳуқуқлари бўлими ходими Fiona Friz  ҳам Толибон ҳукуматидан ушбу воқеаларни шаффоф, мустақил ва ахолис  тергов қилиш орқали фуқароларнинг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилишга содиқлигини кўрсатгишни талаб қилди.

Бу ташкилот ҳисоботининг бошқа қисмида, Толибон ҳукуматидан тинч аҳолининг портловчи моддалар туфайли қурбон бўлишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўришга чақирди.

Ёрлиқ