июл 03, 2023 20:42 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда кўкнори ишлаб чиқаришни қисқарди
    Афғонистонда кўкнори ишлаб чиқаришни қисқарди

Инглиз газетаси Телеграф Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш камайгани ҳақида хабар берди.

2021-йил 15-августда Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Толибон етакчиси мулла Ҳебатуллоҳ Охундзода бу мамлакатда кўкнори етиштириш, ишлаб чиқариш ва наркотик моддалар савдосини тақиқлади ва Афғонистон расмийлари гиёҳванд моддаларга қарши курашга киришди.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Инглизнинг Телеграф газетаси бугун душанба куни ёзди: “Толибон ҳаракати туфайли Афғонистонда наркотик моддалар ишлаб чиқариш 80 фоизга камайди ва бу инсоният тарихидаги бу соҳадаги энг муваффақиятли курашдир."

Инглизнинг Телеграф газетаси Толибоннинг наркотикларга қарши кураши оқибатлари ҳақидаги хабарини давом эттирди ва бу чора-тадбирларнинг натижалари Афғонистон чегараларига ҳам таъсир қилиши ва бозордаги бўшлиқни тўлдириш учун Мексика ва Мянмада гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кескин ошашини айтди.

Бошқа томондан, ушбу инглиз матбуоти гиёҳванд моддалар етиштириш ва ишлаб чиқаришга қарам бўлган афғон фермерлари ҳам бу мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишини ва натижада бу масала Афғонистон иқтисодиётига таъсир қилишини даъво қилди.

Ёрлиқ