Тожикистонлик халқаро қорининг вафоти муносабати билан “Ал-Мустафо” жамияти ҳамдардлик билдиради
(last modified Sun, 09 Jul 2023 10:57:35 GMT )
июл 09, 2023 15:57 Asia/Tashkent

Ал-Мустафо ал-Аламия университети Қурьон ва ҳадислар умумий кафедраси Тожикистоннинг таниқли халқаро қориси ва ҳаками вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Таниқли Қурьон қориси, тожикистонлик олим, Жамия Ал-Мустафо Аламия университети доктори даражасига эга Саййид Самариддин Самадов 9-июл, шанба куни кечқурун юрак хуружи туфайли оламдан ўтди.

Иқна агентлигининг хабар беришича, Ал-Мустафо Ал-Аламия университети таьзияномасида шундай дейилган:Саййид Самариддин Самадов халқаро майдондаги буюк Қурьон пойтахтларидан бири бўлиб, Тожикистон ва Россия университетларида ислом ва Қурьон илмлари бўйича муносиб устоз эди.

Ушбу хабарда Саййид Самариддин Самадовнинг Қурьон билан доимий ҳамроҳлигига ишора қилиниб, аллоҳ таолодан Қуръони Каримнинг бу марҳум қориси ва буюк хизматчиси учун энг олий даражалар сўраб, дуо қилинади.

Ёрлиқ