феврал 22, 2024 15:50 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоб раҳбари: Ғазо халқи ва қаршилик кучларини  қўллаб-қувватлаш Қуръон асосидаги энг асосий бурчдир
    Ислом Инқилоб раҳбари: Ғазо халқи ва қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаш Қуръон асосидаги энг асосий бурчдир

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ғазо сектори халқини ва бу сектордаги қаршилик кучларни қўллаб -қувватлашни Қуръон таълимоти асосидаги вазифа ва бурч сифатида баҳоладилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Қуръони каримни ёдлаш ва тиловат қилиш бўйича 40-халқаро мусобақада қатнашувчилар билан учрашганида, Қуръон таълимотларига амал қилишни инсон  ва жамият эҳтиёжларини қондиришдаги муҳим рол ўйнайдиганини маълум қилдилар.

У киши ўз сўзларида  ислом давлатлари раҳарларининг Қуръони карим таълимотлари ва кўрсатмаларига амал қилмаётганини танқид қилар экан, бугунги кунда Ғазо сектори ва Фаластиннинг қаршилик кучлари ёвуз сионистик режимга қарши туриб Қуръон кўрсатмаларига амал қилмоқда ва Аллоҳнинг инояти ва марҳамати билан ғалаба эса албатта Фаластин халқига насиб этади ва ислом олами эса минтақада саратон ўсимасига ўхшайдиган  сионистик режимнинг йўқ қилинишига албатта гувоҳ бўлади деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ғазо бўлгаси масаласини ислом оламининг катта муаммоси эканлигига тўхталиб мусулмон халқларига Аллоҳ таоло барака берсин чунки улар сионистик режимни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш учун ҳукуматларига босим ўтказишмоқда, шунингдек улар Ислом ҳукуматларини Қуръон таълимотларига риоя қилмаётанликлари учун сўроқ қилишмоқда деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари Қуръони каримни ёдлаш ва тиловат қилиш бўйича 40-халқаро мусобақада қатнашувчилар билан учрашганида

 

Ғазо бўлгаси ва Фаластиннинг қаршиликлари сионист душманга  қарши туриш орқали Қуръон таълимотлари ва кўрсатмалари билан ҳаракат қилаётгани маълум вау улар бу можароларнинг бошқа томонида турибти. Худованд фазл-инояти билан ва Қуръон ваъдаларига асосланиб  илоҳий ёрдам уларнинг аҳволини ўз ичига олишига шубҳа йўқ деб таъкидладилар Ислом Инқилоби оилй раҳбари.

Эрон Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шунингдек бугунги кунда ислом олами ва дунёнинг эрксевар халқлари Ғазо сектори аҳолиси учун мотам тутаётганига тўхталиб Ғазо аҳолиси инсонийлий туйғусига эга бўлмаган ёвуз томондан зулмга учраган ва  шу ботс  энг катта вазифа ҳам Ғазо бўлгасининг мазлум халқини ва қаршилик кучларининг жасур позицияларини қўллаб-қувватлаш ва Ғазо халқига ёрдам берганларни қўллаб-қувватлашдир деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда Қуръон тиловати ва қироат санъати ва ҳунарини мусулмонларнинг Қуръон билан ҳамнафас бўлишига ва унинг таълимотларини тушунишга самарали усулларидан бири сифатида санаб, афсус билан айтганда бугунги кунда пайғамбаримиз Расуллаллоҳ/с/нинг Қуръондан воз кечилганлардан Аллоҳга шикоят қилишлари ислом оламининг кўп жойларининг аччиқ ҳақиқатларидан бири бўлиб бу Қуръони карим кўрсатмалари ва ўгитарига амал қилмаслик натижасидир деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ