Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари Афғонистондаги "Қўштепа" канали қурилишидан хавотирда
Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари президентлари ўтказган фавқулодда йиғилишида Амударёнинг Афғонистондаги қисмида Қўштеппа канали қурилиши оқибатлари ҳақида хавотир билдирдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев, Имомали Раҳмон ва Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган мисли кўрилмаган учрашувида минтақадаги энг қимматли бойлик яъни сувдан фойдаланиш масаласини муҳокама қилдилар.
Бўлиб ўтганидан бир неча кун ўтиб ОАВга эълон қилинган бу йиғилишнинг якуний баёнотида ҳар 3 давлатнинг яқин келажакдаги сув билан боғлиқ вазиятдан хавотирланиши асосий муҳокама мавзуси бўлганлиги айтилади.
Баёнотда Афғонистон алоҳида тилга олинмаган бўлсада аммо баёнот мазмуни Қўштеппа канали қурилиши ва Амударё сувининг камайиши билан боғлиқ ҳар 3 давлатнинг хавотирини акс эттиради.
Янги муаммоларга айниқса иқлим ўзгариши ва Амударёнинг сув ресурсларига босимнинг ошиши мумкин бўлган муаммоларга самарали муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш тўғри келади деб келтирилган баёнотда.
Амударё сув манбаларига босимнинг маъноси эса бу дарё сувининг катта қисмини бошқа йўлга ўтказиши режалаштирган Қўштеппа каналидир.
Толибон ҳаракати Қўштеппа канали қурилиши ҳақида 2022 йилнинг баҳори бошида эълон қилганди ва унинг қурилиши бир неча ҳафтадан сўнг май ойида бошланган.
Мазкур канал Афғонистон шимолида 285 километр узунликда бўлиб, 550 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш имконини беради.