Қозоғистон ва Марказий Осиё олдида турган муаммолар
(last modified Sat, 12 Aug 2023 05:16:53 GMT )
август 12, 2023 10:16 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Марказий Осиё олдида турган муаммолар
    Қозоғистон ва Марказий Осиё олдида турган муаммолар

Бу ҳақда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбари Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашувда минтақадаги сўнгги воқеаларга тўхталиб ўтди:Марказий Осиё ва Қозоғистон катта муаммоларга дуч келмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Остонага ташриф буюрган Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбари, Шимолий Македония ташқи ишлар вазири Бояр Усмоний Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурод Нортелео билан учрашувда шундай деди:Афғонистондаги вазият бутун Марказий Осиё минтақасига таъсир қилишда давом этмоқда.

Бу европалик расмий қўшимча қилди:Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти минтақада бир қатор лойиҳаларни тақдим этади, шунингдек, биз энергетика сектори, минерал хомашё, сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорликни таькидлаймиз, шу билан бирга, минтақавий ҳамкорлик барча бу муаммоларни ҳал қилишда жуда муҳим.

Усмоний эса бутун ЕХҲТ минтақаси жуда оғир ва ноаниқ даврни бошидан ўтказаётгани, шу боис Украинадаги уруш тўхташи кераклигини тан олди.

Бу европалик расмий ҳам шундай деди:Ушбу уруш тугагандан сўнг, биз яқинроқ ҳамкорликни ўрнатишимиз ва минтақавий жавоб яратишимиз мумкин, бу музокаралардаги устувор масалалардан бири иқлим ўзгаришидир.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раҳбари ишонтирди:Яқинда ушбу ташкилотнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус вакили тайинланди ва бундан буён Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар билан шуғулланиш доирасидаги барча ҳаракатлари қўллаб-қувватланади.