август 13, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  • 16 нафар хориж фуқаролари ҳамон Афғонистон қамоқхоналарида
    16 нафар хориж фуқаролари ҳамон Афғонистон қамоқхоналарида

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати бу мамлакат қамоқхоналарида 16 нафар хориж фуқаролари қамалганини хабар қилди.

Эрон тедерадиокомпаниясинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг қамоқхоналар билан ишлаш бошқармаси шанба куни берган баёнотида бу мамлакат қамоқхоналарида 16 нафар хорижлик жумладан 5 нафар аёл қамоқда эканлигини таъкидлади.

Баёнотда Афғонистонда қамоққа олинган фуқароларнинг шахси ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Толибон ҳукумати олдин эълон қилган ҳисоботларига асосан бу маҳбусларнинг бир қисми АҚШ ва Британия фуқароларидир.

Афғонистон қамоқхоналаридаги АҚШлик маҳбусларни озод қилиш мавзусида  эса  АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили  Том Вест ва аёллар ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Рина Амирий яқинда Қатарда Толибон делегацияси билан мулоқот қилдилар. Бу учрашувда АҚШ вакиллари Афғонистондаги Толибон ҳукумати қамқохонлардаги АҚШ фуқароларини зудлик билан ва сўзсиз озод қилишини талаб қилди.

Афғонистонда қанча хорижий фуқаролари қамоққа олингани маълум эмас бироқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бироз олдин Афғонистонда 175 га яқин АҚШлик қолаётгнини айтган эди.

Шунингдек Британиянинг  Daily Mail газетаси бир муддат олдин Афғонистонда 3 Британия фуқароси қамоқда эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Ёрлиқ