Толибон ҳаракатининг 2 йиллик ҳукумати даврида Афғонистонда 176 журналист ҳибсга олинган
(last modified Thu, 17 Aug 2023 06:44:54 GMT )
август 17, 2023 11:44 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракатининг 2 йиллик ҳукумати даврида Афғонистонда 176 журналист ҳибсга олинган
    Толибон ҳаракатининг 2 йиллик ҳукумати даврида Афғонистонда 176 журналист ҳибсга олинган

Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракати сўнгги икки йилда бу мамлакатда 176 журналитсни қамоққа олган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон мухбирлар маркази ҳисоботига биноан, Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳукуматининг икки йили ичида ОАВ ва мухбирларга қарши ҳаракатлар жумладан 3 мухбирни ҳалок бўлиши ҳолати, 24 мухбирга жисмоинй зарар етказиш, вақтинчалик ва узоқ муддатларга 176 журналистни қамоқаа олиш ҳолатлари қайд этилган. Бу қўлга олишлар ойлар давом этади ва ҳозиргача 8 нафар журналист қамоқхоналарда сақланмоқда.

Бундан ташқари  журналистларга нисбатан 300 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари ҳам қайд этилган. Ҳисоботга асосан Афғонистонда журналистлар ва ОАВ  ҳуқуқларининг бузилиши ва эркин ОАВга босим кучайганини кўрсатмоқда.

ОАВга қарши сўнгги чора -тадбирларда Афғонистондаги Толибон ҳукумати кучлари мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида 3 та ОАВ фаолииятини тўхтатди.

Шунингдек "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти яқинда Афғонистондаги журналистларнинг 3 дан икки қисмидан кўпроғи ўз ишларини тарк этганини маълум қилди.

Толибон ҳаракати ахборот эркнлигини бузиш ва журналистларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишда айбланмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида 600 дан ортиқ Афғонистон журналистлари БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга очиқ хат ёзиб Афғонистонда Толибон гуруҳи назорати остидаги ОАВ фаоллари тақдирига кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилганди. Танқидларга қарамай, Толибон гуруҳи ОАВ ва журналистларни бостириш ва фаолиятини чеклашда давом этмоқда.