Қизил Хоч Афғонистон соғлиқни сақлаш соҳасига молиявий ёрдамни қисқартиради
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Афғонистон соғлиқни сақлаш соҳасига молиявий ёрдамни қисқартириш имкониятини инкор этмади.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан йигирма йиллик босқинчилик Афғонистон инфратузилмасини, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасини вайрон қилди. Толибон назорати остидаги бу давлат Ғарб, хусусан Америка Қўшма Штатлари санксиялари сабаб соғлиқни сақлаш соҳасида инқирозга юз тутмоқда ва бу вазирлик халқаро ёрдам олмасдан ўз ишини давом эттира олмаяпти. Шу билан бирга, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Афғонистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган ёрдамни қисқартиришини эълон қилди.
Шафқна ахборот агентлиги хабарига кўра, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кеча пайшанба куни эълон қилди:Молиявий чекловлар туфайли ушбу қўмитанинг Афғонистондаги 25 касалхонага молиявий ёрдами шу ой охиригача тўхтатилади.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси матбуот котиби Диего Алкантара Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига ёрдам беришда давом этиш истагини билдирди, бироқ айни пайтда шундай деди:Афғонистон шифохоналари учун Қизил Хоч дастурларини босқичма-босқич бекор қилиш август ойи охирида бошланиши кутилмоқда.
Алкантаранинг қўшимча қилишича, Қизил Хоч узоқ муддатда Афғонистон соғлиқни сақлаш соҳасининг барча фаолиятини сақлаб қолиш учун зарур имкониятлар ва ресурсларга эга эмас.
Қизил Хоч матбуот котиби шундай деди:Биз бу қарор ҳақида Толибонни хабардор қилдик, шунинг учун Толибоннинг муваққат ҳукумати тез орада фақат Соғлиқни сақлаш вазирлигини таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олиши кераклигини билади.
Толибон муваққат ҳукуматининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.