август 22, 2023 13:09 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон ҳарбий учоқларини қайтаришига тўсиқинлик қилмоқда
    Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон ҳарбий учоқларини қайтаришига тўсиқинлик қилмоқда

Афғонистон ҳукумати Мудофаа вазирлиги АҚШ режими айрим қўшни давлатларга Афғонистон ҳарибй самолётларини бу мамлакатга қайтаришилрига рухсат бермаяпти деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Афғонистон ҳукумати Мудофаа вазирлигинг стратегик ва сиёсат бўйича раиси ўринбосари Муҳаммад Қосим Фарид АҚШ Афғонистондаги сўнгги воқеалардан сўнг қўшни мамлакатларга ўткзилган  60 та вертолёт ва бир қатор ҳарбий самолётларни қайтиршга рухсат бермаяпти деб айтди.

У сўзларининг бошқа қисмида биз Афғонистоннинг  икки қўшни давлатидан 60 га яқин ҳарбий самолётини қайтаришни сўраган эдик аммо улар АҚШ босими остида бўлгани учун рад жавобини беришди деб қўшимча қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон расмийларини Кобул қулаши пайтида бу мамлакатларга ўтказилган Афғонистонга тегишли вертолёт ва самоётларини Кобулга беришлари сўраганди.

У олдинроқ бу вертолёт ва самолтёлар Афғонистон халқининг бойлиги эканлиги, шунинг учун бу давлатга етказиш кераклигини айтганди.

Ёрлиқ