август 28, 2023 20:18 Asia/Tashkent
  • Тожикистонннинг ёш футболчилари КАФА-2023 турнирида биринчи ўринни эгаллади
    Тожикистонннинг ёш футболчилари КАФА-2023 турнирида биринчи ўринни эгаллади

Тожикистонлик ёш футболчилар термаси CAFA-2023 турнири чемпиони бўлишди.

Жорий йилнинг 21-27 август кунлари Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон ёш футбочилар терма жамоалари иштирокида CAFA-2023 турнири ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Тожикистон футбол федерациясига таяниб хабар қилишича, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси  CAFA Championship-2023 турнирида 4 ўйинда 9 очко жамлаб чемпион  бўлди.

Тожикистоннинг футбол бўйича ўсмирлар термаси  Афғонистон, Қиризистон ва Ўзбекистон терма жамоалари устидан ғалаба қозонди, аммо Эрон терма жамоаси билан учрашувда  1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу турнирда иккинчи ва уччинчи ўринларни Ўзбекистон ва Афғонистон ўсмирлар жамоалари касб этди.

Турнир якунида “Fair Play” соврини Тожикистон жамоасига махсус мукофот эса Эрон жамоасига топширилди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчиси Нурбек Сарсенбаев 3 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган бўлса Тожикистон ёшлар термаси ҳужумчиси Муҳаммад Назриев ” CAFA-2023 чемпионатининг энг  муҳим футбочиси деб эълон қилинди.

Ёрлиқ