август 30, 2023 09:54 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёдаги сув инқирози ва чегарадаги кескинликнинг кучайиши эҳтимоли
    Марказий Осиёдаги сув инқирози ва чегарадаги кескинликнинг кучайиши эҳтимоли

Марказий Осиёдаги кучли қурғоқчилик ва бу минтақадаги сув ресурсларининг кескин қисқариши чегарада, айниқса, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги кескинлик учун замин яратди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини маьлум қилганига қарамай, қозоғистонликлар бу борада аниқ чора-тадбирлар кўрилмаганини ва Қирғизистон томони Қозоғистонга кириш учун белгиланган миқдордаги сувни оқишдан бош тортаётганини  даьво қилмоқда.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қўшниси Қозоғистон олдидаги барча мажбуриятларини бажарганини билдирган ҳолда, қурғоқчилик ва ёзда ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши бу мамлакатнинг қўшни билан бўлишиш учун ортиқча сувга эга бўлмаслигига сабаб бўлганини айтади.

 

Ёрлиқ