Марказий Осиёда сув танқислиги туфайли низо юзага келишидан огоҳлантирилди
Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раиси Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув низоси ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, сешанба куни Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раиси Николай Поджезов шундай деди:Марказий Осиё сув унумдорлиги бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирига эга бўлиб, 2040 йилга бориб Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти танқислиги 2,8 баробар ошиши кутилмоқда.
Николай Подгезов қўшимча қилди:Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши хавфига энг заиф давлатлар қаторига киради ва бу сув танқислигининг кучайишига олиб келди, бу эса вазиятни янада ёмонлаштиради.
Поджезов таъкидлади:Ўртача жаҳон кўрсаткичлари билан солиштирганда, Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда ва бу минтақада сув ресурсларининг ёмонлашиши узоқ муддатли истиқболда Марказий Осиё минтақасининг озиқ-овқат хавфсизлиги, энергетикаси ва экологиясига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, минтақа давлатлари ўртасида сув учун рақобатни кучайтириши мумкин.
Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раиси қўшимча қилди:Марказий Осиёдаги чекланган сув ресурслари ирригация ва энергия эҳтиёжлари учун ишлатилади ва икки йирик трансчегаравий Амударё ва Сирдарёдан Орол денгизи ҳавзасига қуйилади.
Николай Подгезов таъкидлади:Бу ресурслар нотекис тақсимланган, йиллик оқимнинг 77% га яқини дарёнинг юқори қисмида жойлашган Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларида тўпланган, сув ресурсларининг 85% қуйи оқимидаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон мамлакатларида суғориш учун ишлатилади.
Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раиси шундай деди:Марказий Осиё сув-енергетика комплексини тартибга солиш ва самарали бошқаришни ривожлантириш ниҳоятда мураккаб вазифа бўлса-да, шунга қарамай, минтақавий ҳамкорликни тартибга солишнинг янги самарали механизмларини яратиш орқали барча трансчегаравий дарёлар ҳавзаларининг тўлиқ имкониятларини очиш муҳим аҳамиятга эга.