Марказий Осиёга сув танқислиги таҳдид солмоқда
(last modified Mon, 06 Nov 2023 05:20:04 GMT )
ноябр 06, 2023 10:20 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёга сув танқислиги таҳдид солмоқда
    Марказий Осиёга сув танқислиги таҳдид солмоқда

Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раҳбари 2028-2029 йилларда Марказий Осиёда жиддий сув танқислиги кузатилишини прогноз қилди.

Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботига асосан, Марказий Осиё гидроэнергетиканинг 25 фоизидан камроғи тарқалган дунёдаги кам сонли минтақаларадан бири ҳисобланади. Айни пайтда эса мазкур минтақада 80 дан ортиқ электр станциялари фаолият кўрсатилмоқда  уларнинг умумий қуввати ҳам 14 миг мегаватга тенгдир деб айтди.

Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритиши кутилаётган энг йирик лойиҳалар қаторига Қирғизистондаги 1860 мегаватли қувватга эга Қамбарота ва Тожикистондаги 3600 мегават қувватга эга Роғун гидроэлекрстанциясига ишора қилиш мумкин.

Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раҳбари Николай Подгозов ҳам  Индонезиянинг Бали шаҳридаги  Бутунжаҳон гидроэнергетика конгрессида Марказий Осиёда электр энергияси истеъмоли сезиларли даражага ошганига ишора қилиб, бу минтақада гидроэнегетика нафақат электр энергияси ишлаб чиқаришда балки суғориш мақсадида дарёлар оқимини тартибга солишда ҳам асосий ўрин тутади деб маълум қилди.

Марказий Осиё давлатлари сув ресурсларидан кўп мақсадали фойдаланиш ва сув инфратузилмаси ва қувватларини айниқча электр станциялари ва ирригация тизимларини кенгайтириш учун капитал жалб қилишдан манфаатдор.

Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раисининг фикрига кўра, янги электр станцияларнинг қурилиши тоза энергия, барқарор сув таъминотини кенгайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.