Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар
(last modified Fri, 27 Sep 2024 10:25:25 GMT )
сентябр 27, 2024 15:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар
    Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашиб мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Телеграмм каналига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, “Стратегик шериклигимизнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказдик. Анъанага кўра, ҳамкорлигимиз кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олади”, - деб ёзади Саидов.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Россия ТИМВ раҳбарлари учрашувида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.