Риёзда Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг учрашуви бўлиб ўтди
Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди
Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари;
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш;
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.