Рафаэль Гросси Ўзбекистонга келди
(last modified Wed, 04 Dec 2024 09:40:46 GMT )
декабр 04, 2024 14:40 Asia/Tashkent
  • Рафаэль Гросси Ўзбекистонга келди
    Рафаэль Гросси Ўзбекистонга келди

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси Ўзбекистонда бўлиб турибди

Ўзатом” агентлиги матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, “Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги бош директори икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келди”,

У “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган тадбирда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Марказий ва Жанубий Осиё, Россия, Яқин Шарқ мамлакатлари етакчи мутахассис ва экспертлари қатнашади.