Абдулла Арипов ЕОИИнинг Ҳукуматлараро Кенгаши мажлисида қатнашди
(last modified Sat, 14 Dec 2024 08:45:59 GMT )
декабр 14, 2024 13:45 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов ЕОИИнинг Ҳукуматлараро Кенгаши мажлисида қатнашди
    Абдулла Арипов ЕОИИнинг Ҳукуматлараро Кенгаши мажлисида қатнашди

Бугун Москвада Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) Ҳукуматлараро Кенгаши мажлиси бошланди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон ва Куба бош вазирлари иштирок этишмоқда.

Амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мазкур йиғилишда кузатувчи давлат мақомида иштирок этди.

Мажлисда қўйидаги масалалар муҳокама қилинди:

саноатдаги қўшма кооперация лойиҳаларига молиявий ёрдам кўрсатиш механизмини амалга ошириш ва уларни танлаш бўйича регламентга ўзгартиришлар киритиш,

ЕОИИда электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш,

тажриба шаклига мувофиқ солиқни кўп талаб қилувчи товарларнинг божхона декларацияси мониторинги бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш,

2025 йилда газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорларини шакллантириш бўйича ҳисоботлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Куба ЕОИИга кузатувчи мақомида аъзо бўлган давлатлар. Ушбу мақом иттифоқнинг аксарият фаолиятида иштирок этишга имкон беради.