Ўзбекистон президенти Кувайтга сафар қилди
-
Ўзбекистон президенти Кувайтга сафар қилди
Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президентиматбуо хизматига таяниб хабар қилишича, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлат раҳбарини амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат байроқлари кўтарилди, икки мамлакат мадҳиялари янгради. Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.
Аэропортнинг Амир терминалида етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.
Бугун Ўзбекистон президенти ва Кувайт амири олий даражада музокара ўтказишади. Саммит кун тартибидан икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция-молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Тадбирлар якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар қабул қилиниши кўзда тутилган.