Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sat, 26 Apr 2025 10:00:29 GMT )
апрел 26, 2025 15:00 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 26 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Кун свйтининг хабар қилишича, Иқтисодий кооперация йили доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 20 фоизга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар фаол босқичга кирган.

Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси биргаликда бой маданий-гуманитар алмашинув дастури амалга оширилмоқда.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги саммитларга пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлар ва ректорлар форумлари, маданий тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.