Ўзбекистон президенти Озарбайжон республикаси Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани, ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани, томонлар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар кўраётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ҳамда хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва самарали мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.