Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида 1-ўринни эгаллади
май 17, 2025 15:32 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистонлик боксчилар Жаҳон кубогида 1-ўринни эгаллади
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича. Польшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Кеча ўтказилган финал жангларининг барчасида ўзбекистонлик эркак боксчилар ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди.
Еттинчи финалчи Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди.
Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Таққослаш учун, жамоанинг Бразилияда ўтган дастлабки босқичда жамғарган олтин медаллари 5 тани ташкил этган эди.
Ёрлиқ