Минскда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sat, 28 Jun 2025 08:31:34 GMT )
июн 28, 2025 13:31 Asia/Tashkent
  • Минскда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Минскда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 27 июнь куни Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари учрашувида, икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича,  Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг самарали алоқалари ва фаол маданий-гуманитар алмашинувни қўллаб-қувватлаш борасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.