Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
-
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Кун сайтига кўра, халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Россия президенти давлат раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон президенти эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.