Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97570-Иордания_подшоҳи_Ўзбекистонга_келди
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
(last modified 2025-08-26T12:41:57+00:00 )
август 26, 2025 13:26 Asia/Tashkent
  • Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келди
    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келди

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания подшоҳини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилашади.

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари билан танишди.

Ўзбекистон ва Иордания раҳбарлари Самарқанддаги қадимий ёдгорликлар жумладан Регистон мажмуасини ҳам зиёрат қилдилар.