Ўзбекистон Миллий футбол марказида Фабио Каннаваро билан шартнома имзолади
-
Ўзбекистон Миллий футбол марказида Фабио Каннаваро билан шартнома имзолади
Кеча Ўзбекистон Миллий футбол марказида Фабио Каннаваро билан шартнома имзолади.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Фабио Каннаваро миллий терма жамоанинг муваффақияти йўлида бор имкониятини ишга солишини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Учрашув давомида биринчи галда узоқ таҳлил ва ўрганишлар орқали ушбу мураббийлар штаби жалб этилганини таъкидланди. Каннаваронинг йирик турнирларда орттирган тажрибаси ва маҳорати орқали миллий жамоа билан биргаликда муваффақият қозонишига ишонч билдирилди.
“Аввало билдирилган ишонч учун миннатдорчилик айтаман. Ўзбекистондек футболсевар мамлакатда ишлаш катта шараф ва бу ўз ўрнида катта масъулият. Фақатгина миллий терма жамоаа эмас, барча — ёшлар, ўсмирлар жамоалари ҳам мундиалда иштирок этаётгани Ўзбекистонда футболга берилаётган катта эътибор натижаси эканлигини билиниб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муваффақияти йўлида бор имкониятимни ишга соламан”, - деди Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш чоғида.
Айтиш жоиздирки, Каннаваро футболчи сифатида Италия терма жамоаси сафида 2006 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган ва ўша йили энг яхши футболчи сифатида “Олтин тўп” совринини қўлга киритган, шунингдек, ФИФА талқини бўйича “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини билан тақдирланган.