Қозоғистоннинг "Иброҳим" келишувларига қўшилиши: дипломатик ҳақиқатми ёки ташвиқот кўрсатишми?
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98252-Қозоғистоннинг_Иброҳим_келишувларига_қўшилиши_дипломатик_ҳақиқатми_ёки_ташвиқот_кўрсатишми
АҚШ президенти Қозоғистоннинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишини расман қабул қилган ва келишувни расмий имзолаш маросими яқин кунларда ўтказилишини маълум қилди.
(last modified 2025-11-11T12:57:24+00:00 )
ноябр 11, 2025 17:57 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг
    Қозоғистоннинг "Иброҳим" келишувларига қўшилиши: дипломатик ҳақиқатми ёки ташвиқот кўрсатишми?

АҚШ президенти Қозоғистоннинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишини расман қабул қилган ва келишувни расмий имзолаш маросими яқин кунларда ўтказилишини маълум қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон иккинчи муддатда "Ироҳим келишувлари"га қўшилган биринчи давлат эканлигини таъкидлади. Биринчи Трамп маъмурияти даврида тузилган "Иброҳим келишувлари"га кўра, Қуддусдаги ишғолчи сионистик режим араб ва ислом давлатлари билан муносабатларни нормаллаштириш орқали халқаро муҳитда оддий ўйинчига айланди. Доналд Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида БАА, Баҳрайн ва Марокаш Исроил режими билан муносаатларини нормаллаштииш бўйича келишув имзолаганди.

Энди эса Трамп маъмурияти ушбу шартномани кенгайтиришга интилмоқда. Шу боис Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши, гарчи мамлакат Исроил билан  30 йилдан кўпроқ вақтдан бери алоқада бўлса ҳам, сарлавҳаларга айланган. Бошқача қилиб айтганда, Қозоғистон Иброҳим  келишувларга қўшилди, бироқ мамлакат Исроил режими билан 1992 йилда буён тўлиқ дипломатик ва иқтисодий алоқаларга эгадир. Бинобарин, ҳозир" қўшилиш" деб эълон қилинаётган нарса аслида Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини ўзгартирмайди, ислом оламининг Исроил билан муносабатларида бурилиш нуқтасии ҳам эмас.

Бу воқеа ҳақиқий ривожланиш эмас, баки Ғазо урушдан кенг сиёсий даражада амалда тўхтаб қолган битимнинг давомийлиги ва тикланиши тасвирларини яратиш учун ўзига хос медиа маневрдир. Шу сабабдан кўплаб халқаро ОАВ ҳам бу воқеани асосан " рамзий" ва "тантанали" сифатида таърифлаган. Франция ахборот агенттили бу борада ёзганидек: Қозоғистоннинг қарори кўп жиҳатдан рамзий маънога эга , чунки Марказий Осиё давлати авваллари Исроил билан дипломатик алоқада бўлган.

 Исроилшунослик бўйича катта мутахассис ва университети профессори  Сайидҳоди Бурҳоний ҳам бу борада деди: аслида Қозоғистоннинг Иброҳим келишувига қўшилиши араб ва мусулмон давлатлари устидан кулишлари керак бўлган кулгули воқеа. Доналд Трамп Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши ҳақида гапирди. Ғарбий Осиёдаги сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар асосан Иброҳим келишувларини музейга топширди. Аслида араб ва ислом давлатларининг исроиллик босқичларга нисбатан салбий муносабатлари ва табиийки, сионистларнинг  ғайриинсоинй ҳаракатлари ва Исроил режимининг Ғазо урушидаги геноцидига нисбатан глобал нафратнинг кучайиши , Исроил билан  нормал муносабатлар ҳақида гапиришни ҳатто  режим иттифоқчилари учун ҳам қиммат иш бўлишига ва бу дунёнинг турли мамлакатларидаги жамоатчилик фикрининг жиддий реакциясига дуч келишига олиб келди.

Бундай шароитда Доналд Тамп ива Қуддусдаги ишғолчи режим Қозоғистонни Иброҳим келишувларига киритишга, уларнинг фикрича. пактга ўзига хос сунъий нафас бериш ва Иброҳим келишувларини ҳали ҳам тирик ва янги аъзоларни қабул қила оладигандек кўрсатишга уринмоқда.

Дарҳақиқат, Вашингтон ва Тел-авив Иброҳим келишувларини барбод бўлишини  олдини олишга интилмоқда. Уларнинг нуқтаи назаридан, Исроил билан муносабатларни ҳар қандай  кенгайишини эълон қилиш, ҳатто бу янги бўлмаса ҳам, "Исроилниннг изоляциси ҳақиқий эмас" деган хабарни яратиш учун психологик имкониятдир. Бошқача қилиб айтганда, АҚШ, Исроил режими ва уларнинг иттифоқчилари нормаллалшув ҳақидаги хабарларни рамзий маънода такрорлаш орқали бу  режимни динамизм ва халқаро қабул қилиш имиджини яратишга Ғазо уруши ва инсон ҳуқуқлари айбловлари натижасида юзага келган босимларни жамоатчилик фикр қатламида пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бошқа томондан, Доналд Трамп ҳар доим дунёнинг турли давлатлари билан шартномалар тузишда муваффақият қозонаётганини даъво қилади. Бу турли хил халқаро ишларда муваффақиятсзликк учраганига қарамасдан. Ҳозир Қозоғистон Иброҳим келишувига қўшилганлиги ўзи учун, жаҳон жамоатчилиги ва АҚШ халқи учун катта ютуқ сифатида сотмоқда. Аслида Трамп Украинадаги уруш каби воқеалар орқали АҚШ ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизликларини шоуманлик ва ташвиқот тактикасидан фойдаланиб яширишга ҳаракат қилмоқда  ва ундан маҳаллий АҚШ жамоатчилик фикрини чалғитиш учун фойдаланган. Айниқса федерал ҳукуматни ёпилиши билан низолар кучайган пайтда. Қолаверса. Иброҳим келишувларни жонлантириш ва Қозоғистоннинг ушбу шартномага қўшилишини улуғлаш орқали сионистик режимни ҳам глобал изоляциядан олиб чиқади.

Афидан, Қозоғистоннинг қўшилиши на кучлар мувозанатини ўзгартиради, на Исроилни қонунийлик инқирозидан қутқаради. Бу воқеа Вашингтон ва Тел-авив мисли кўрилмаган глобал босимга дуч келаётган бир пайтда оммавий ахборот воситалариниг найрангидир.