ЖЧ-2026: Ўзбекистон Колумбияга ютқазди, Англия ва Гана рақибларини мағлуб этди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i99890-ЖЧ_2026_Ўзбекистон_Колумбияга_ютқазди_Англия_ва_Гана_рақибларини_мағлуб_этди
Ўзбекистон ЖЧда Колумбияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
(last modified 2026-06-18T07:00:52+00:00 )
июн 18, 2026 11:39 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2026: Ўзбекистон Колумбияга ютқазди, Англия ва Гана рақибларини мағлуб этди
    ЖЧ-2026: Ўзбекистон Колумбияга ютқазди, Англия ва Гана рақибларини мағлуб этди

Ўзбекистон ЖЧда Колумбияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, футбол бўйича Англия ва Хорватия терма жамоалари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 23:30 да тўқнаш келишди. Теҳрон вақти билан чоршанба куни Арлингтондаги  AT&T стадионида бўлиб ўтган ўйин Англиянинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Айни вақтда футбол бўйича Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк ўйинида Конго Демократик Республикаси билан дуранг ўйнади. Португалия ва Конго Демократик Республикаси футбол терма жамоалари ўртасидаги ўйин чоршанба  Теҳрон вақти билан соат 20:30 дақиқада ЖЧ-2026  “K” гуруҳи мусобақаси доирасида АҚШнинг Хюстон стадионида бош ҳакам Абдул Раҳмон Жоссим иштирокида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Шунингдек Гана миллий футбол терма жамоаси ЖЧ-2026 йилдаги илк учрашувида Панама устидан ғалаба қозонди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг  L гуруҳидаги биринчи ҳафтаси доирасидаги Гана ва Панама миллий футбол жамоалари ўртасидаги учрашуви пайшанба куни Теҳрон вақти билан 02:30 да Канаданинг Торонто стадионида бош ҳакам  Glenn Nyberg иштирокида бўлиб ўтди ва якунда Гананинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.