ЖЧ-2026: Ўзбекистон Колумбияга ютқазди, Англия ва Гана рақибларини мағлуб этди
-
ЖЧ-2026: Ўзбекистон Колумбияга ютқазди, Англия ва Гана рақибларини мағлуб этди
Ўзбекистон ЖЧда Колумбияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, футбол бўйича Англия ва Хорватия терма жамоалари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 23:30 да тўқнаш келишди. Теҳрон вақти билан чоршанба куни Арлингтондаги AT&T стадионида бўлиб ўтган ўйин Англиянинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Айни вақтда футбол бўйича Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги илк ўйинида Конго Демократик Республикаси билан дуранг ўйнади. Португалия ва Конго Демократик Республикаси футбол терма жамоалари ўртасидаги ўйин чоршанба Теҳрон вақти билан соат 20:30 дақиқада ЖЧ-2026 “K” гуруҳи мусобақаси доирасида АҚШнинг Хюстон стадионида бош ҳакам Абдул Раҳмон Жоссим иштирокида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Шунингдек Гана миллий футбол терма жамоаси ЖЧ-2026 йилдаги илк учрашувида Панама устидан ғалаба қозонди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг L гуруҳидаги биринчи ҳафтаси доирасидаги Гана ва Панама миллий футбол жамоалари ўртасидаги учрашуви пайшанба куни Теҳрон вақти билан 02:30 да Канаданинг Торонто стадионида бош ҳакам Glenn Nyberg иштирокида бўлиб ўтди ва якунда Гананинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.