декабр 16, 2016 19:25 Asia/Tashkent
  • Яман кучлари Саудия режимининг Яман халқига нисбатан жиноятларига жавоб қайтарди

Яман кучлари Саудия режимининг Яман халқига нисбатан жиноятларига жавобан Зелзол-3 номли баллистик ракетани Яман марказидаги Мараб вилоятида жойлашган Саудия арабистони ёлланмаларининг тўпланган жойига қарата отди

Яман кучлари Саудия режимининг Яман халқига нисбатан жиноятларига жавобан Зелзол-3 номли баллистик ракетани Яман марказидаги Мараб вилоятида жойлашган Саудия арабистони ёлланмаларининг тўпланган жойига қарата отди. Ирна ахборот агентлигининг Яманнинг Саба агентлигига таяниб хабар қилишича, Яман армиясининг ракета бўлинмаси ва халқ комитети пайшанба куни бир нечта Катюша ракеталарини Саудия арабистони ёлланмаларининг истеҳкомлари ва базаларига қарата отди. Натижада эса, кўплаб Саудия арабистони ёлланмалари оғир ярадор бўлди. Шунингдек, Яман кучлари Яман шимолидаги Жавф вилоятининг Шаъаф минтақасида ҳамда Хеб вилоятидаги Сабрийн минтақасида ҳаракатланаётган 2 та ҳарбий автомобилни нишонга олди ва йўқ қилди. Арабистон 2015 йилнинг март ойидан ҳозирга қадар Яманнинг турли шаҳарларига ҳужум қилиб минглаб яманликларни ўлдирди. Ушбу ҳужумларда 11 минг нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Арабистоннинг Яманга қарата ҳарбий ҳаракатларни олиб боришидан кўзланган мақсади, Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансурни яна ҳукумат тепасига қайтаришдир.  

Ёрлиқ