май 17, 2019 17:31 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони босқинчи коалицияси қирувчи самолётларининг Санъога ҳужуми оқибатида  шаҳид ва мажруҳлар сони 77 нафарга етди

Саудия Арабистони босқинчи коалицияси қирувчи самолётларининг пайшанба куни Санъо шаҳрига қилган ҳужуми натижасида 6 киши, жумладан тӯрт нафар бола шаҳодатга етказилди. Бу ваҳшиёна ҳужум натижасида 71 нафар яманлик тинч аҳоли жароҳатланди.

"Ал-Олам" тарқатган хабарга кӯра Яман "Ансоруллоҳ"и матбуот котиби Муҳаммад Абдусаломнинг айтишича, Саудия Арабистони босқинчиларининг бу қилмиши тажовузкор кучларнинг ҳарбий ва сиёсий мағлубиятидан гувоҳлик беради.

Яман уламолари Кенгаши ҳам Саудия Арабистони босқинчиларининг тинч аҳоли яшайдиган минтақани бомбардимон қилишини маҳкум айлаб, уни инсониятга қарши жиноят деб атади.

Эслатиб ӯтамиз: Америка, БАА ва яна бир неча мамлакат томонидан дастакланган Саудия Арабистони 2015 йилнинг март ойида Яманга   ҳужум уюштириб,  мамлакатни ер,осмон ва денгиздан қамал қилди.

Бу ғайриинсоний босқинчилик ҳужуми натижасида бугунгача 16 мингдан ортиқ яманлик аҳоли ӯлдирилиб, ӯн минглаб киши жароҳатланди, яна юзлаб нафар яманлик эса сарсон-саргардон этилди.

Ёрлиқ