июл 01, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти: ғарбий соҳилни аннекция қилиш режаси ноқонунийдир

Халқаро Амнистия ташкилоти сионистик режимини Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқининг бир қисмини аннеқция қилиш- эгаллаб олиш сиёсатларини ноқонуний эканлигини таъкидлаб, бу режимни мазкур лойиҳани ижро этишини тўхтатишга чақирди.

ИРНА тарқатган  хабарга кўра, бугун Халқаро Амнистия ташкилоти  тарқатган баёниясида,  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқининг бир қисмини ажратиб олиш сиёсати " ўрмон қонуни" ни кенгайтиради ва Исроил масъуллари  ушбу лойиҳани ижро этишни зудликлига тўхтатишлари зарур деб қўшимча қилди.

Халқаро Амнистия  ташкилоти шунингдек,  ғарбий қирғоқнинг бир қисмини аннеқция қилиш Халқаро қонунларни бузиш  ва бир неча даҳадан бери давом этиб келаётган фаластинликлар ҳуқуқини паймол этишни давом этиши маъносидадир деб изоҳлади.

Халқаро Амнистия ташкилоти шунингдек Халқрао ҳамжамиятни  сионистик режимнинг Иордания дарёси ғарбий қирғоқининг бир қисмини ишғол этилган сарзаминларга қўшиш лойиҳаси қаршисида тура олиши ва жиддий чоралар кўриб чиқишга даъват этди.

 

Ёрлиқ