август 01, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ғазони қамал қилиш халқаро ҳуқуқни бузишдир
    БМТ: Ғазони қамал қилиш халқаро ҳуқуқни бузишдир

БМТнинг Фаластин ишларидаги инсон ҳуқуқлари ҳисоботчиси, сионистик режим томонидан Ғазо бўлгасини қамал этилгани халқаро ҳуқуқларини бузишидир деб таъкидлади.

Майкл Линк шунингдек, Ғазо ва Сурияга ҳужум қилиши учун  Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқини  сионистик режимни қуроллантирганидан сўнг, улар халқаро қонунларни бузган ҳолда ҳаракат қилишди деб қўшимча қилди.

 БМТнинг Фаластин ишларидаги инсон ҳуқуқлари ҳисоботчиси  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши май ойида уруши жараёнида ярим миллиард доллар етказилган. Ғазо кунига атиги 14 соат ичимлик суви бор. Биз Исроил ракекталари йўқ қилган ҳамма нарсани қайта тиклашимиз керак деб баён этди.

Линк сўнгги сионистик режим ҳужумлари ва фаластинликларниннг яралангани ҳақида гапириб, БМТ Хавфсизлик кенгаши, Бош Ассамблеяси ва БМТ инсон ҳуқуқлари ташкилоти  бир неча бор Исроилни  инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузаётганини ва 1988 йилги  декларацияга кўра шаҳарчаларда яшайдиган сионистларниг ҳатти- ҳаракатлари ҳам инсон ҳуқуқларини бузилиши ҳисобланади деб маълум қилди.

У  Гаага судида сионистик режмнинг жиноятларини тергов қилиш ҳақида гапириб, айни ҳолда  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида ва Қуддус шаҳри шарқида  200-250 та шаҳарча қурилган. Бу фаластинликлар келажагини ҳал қилишга энг муҳим тўсиқдир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ