ноябр 29, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонида болаларни қатл этилишини кескин қоралади
    Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонида болаларни қатл этилишини кескин қоралади

Халқаро ҳуқуқий гуруҳлар ва ташкилотлар жумладан Human Rights Watch, Саудия Арабистонида болаларнинг қатл этилишини давом этаётганини кескин қоралади.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича,  бугун  "Синд" инсон ҳуқуқлари ташкилоти  Саудия Арабистонининг  болаларга нисбатан шафқатсиз жиноятларини глобал танқид қилиши ва қораланётганини маълу қилди.

Бу ташкилот шунингдек  Риёд режимининг ҳали 18 ёшга тўламаган Мустафо Дарвишнинг ўлим жазосини ўзгартириш ҳақидаги ваъдаларига қарамай, ўтган июль ойида бу йигит қатл этилганини эслатди.

Бундан олдин Саудия Арабистони расмийлари Мустафо Дарвишни миллий хавфсизликка таҳдид қиладиган қурллли ҳаракталар, хавфсизлик кучларни ўлдириш учун террорчи бандани яратиш ва  фитна солишда айблаб қатл этилганини иддао қилганди.

" Синд" ҳуқуқи ташкилоти шунингдек, Арабистон халқаро стандартлар, айниқса инсон ҳуқуқлари уставини бузишда айблади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони энг кўп ўлим жазога ҳукм қиладиган режимлардандир.

 

Ёрлиқ