май 25, 2022 16:52 Asia/Tashkent
  • Туркия Мудофаа вазирлиги турк ҳарбийларининг талофатлари ҳақидаги уччинчи баёнотини тарқатди
    Туркия Мудофаа вазирлиги турк ҳарбийларининг талофатлари ҳақидаги уччинчи баёнотини тарқатди

Туркия мудофаа вазироиги тарқатган баёниясида, Ироқ шимолида турк ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Туркия Мудофа вазирлиги кечадан бугунгача  Ироқда ҳалокбўлган ўз аскарлари хусусида 3 баёнот тарқатди. Бу вазирлик  аввал қурбонлар сонини 3 киши кейин 4 нафар ва ҳозир эса 5 нафар деб  эълон қилди.

ПКК -Курдистон ишчилар партияси аъзоларига қарши амалиётида Туркиянинг 5 аскари ҳалок бўлди 2 нафари ҳам яраланиб касалхонага ётқизилди.

Олдинги баёнотида Туркия мудофаа вазирлиги ярадорлар сонини 4 нафарга етанини хабар қилди. Афтидан бу ярадорларнинг ўлими қурбонлар сонини сшишига сабаб бўлган.

Расмий статистик маълумотларга биноан, жорий йилнинг 19 апрель куни " Панжа қулфи" амалиёти бошланганидан бери амалиётда 15 нафар турк аскари ҳалок бўлди.

Анқара давлати Курдистон ишчилар партиясининг Туркияда террорчи гуруҳлар рўхатига киритган ва Ироқ  шимолидан ташқари Сурия шимолини ҳам ўз аъзоларига қарши жанг қилиш баҳонасида турк қўшинлари амалиёти майдонига айлантирган.

 

Ёрлиқ