август 10, 2023 19:35 Asia/Tashkent
  • Туркия армиясининг яна 5 аскари Ироқ шимолида ҳалок бўлди
    Туркия армиясининг яна 5 аскари Ироқ шимолида ҳалок бўлди

Ироқ мамлакати шимол минтақасида яна 5 нафар туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Бундан олдин Туркия Мудофаа вазирлиги ҳам Туркия Курдистон ишчилар партияси /ПКК/ аъзоларининг Ироқ шимолидаги мамлакат кучларига ҳужум ва улар билан тўқнашувлар оқибатила икки нафар турк аскари ҳалок бўлгани ва яна 3 нафари яраланганини хабар қилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининнг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, бугун Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнотида бу давлатнинг 5 нафар аскари Ироқ шимолидаги  "Қуфл панжаси" амалиёти ҳудудида Курдисн ишчилар партияси жангарилари томонидан ўлдирилган. Ҳалок бўлганлардан бири зобит ва қолгалари эса турк армиясининг қуруқлик кучларидир деб эълон қилди.

Курдистон Ишчилар партияси аъзоларининг эҳтимолий қурбонлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган..

Шу ҳолда Туркиянинг Ироқ шимолига уюштирган ҳужумлари натижасида бир қанча тинч аҳоли, жумладан болалар ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ