октябр 12, 2022 16:47 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида ўлим ҳукмлар статистикаси ҳайратланарлидир
    Саудия Арабистонида ўлим ҳукмлар статистикаси ҳайратланарлидир

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари статистикаси Саудия Арабистони сўнгги ўн йл ичида 1100 кишини қатл этганини кўрсатмоқда.

Алаҳд сайтининг хабар қилишича, ҳар йили Саудия Арабистони режими  кўп сонли мухолифларини сўз эркинлигига қарши курашиш мақсадида ва терроризмга қарши кураш баҳонасида қаттиқ жазолар ва ўлим жазосига ҳукм қилади.

Бу сайтининг хабар қилишича, Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотини Саудия бўйича бўлинмаси Халқаро ўлим жазосига қарши кураш куни муносабатида  Саудия Арабистони жорий йил бошидан бери 121 кишини қатл қилганини эълон қилди.

Улардан 81 таси оммавий қатл бўлиб, бу эса режим тарихидаги энг йирик оммавий қатлдир. Қатл этганларининг 41 нафари саудиялик ва намоийшчилар ҳамда шарқий  Арабистонидаги Ал-Аҳса ва Қатиф минтақалари аҳолисидир. Саудияда бир кунда бунчалик шиаларни қатл этилиши ҳеч қачон кузатилмаган.

Мазкур инсон ҳуқуқлари бўйича бу ташкилоти Саудия Арабистони сўнгги ўн йил ичида рекорд даражага қатлларни қайд этганини таъкидаб, 2013-йилдан шу йилнинг октябригача бу режим 1100 кишини қатл этган улардан  990 дан ортиғи  2015-йилда бошидан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ҳукмронлиги даврда бўлган.

Европанинг Инсон ҳуқуқлари бўйиа ташкилотининг Саудия бўйича бўлинмаси  ҳозирда  ўлим жазосига маҳкум этилган 37 та  маҳбусларни  қайд этиб улардан камида 8 нафар вояга етмаганлардир деб хабар қилди.

 

Ёрлиқ