декабр 05, 2022 14:14 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида бир қатор виждон маҳкумлар ўлим жазосига ҳукм қилинди
    Саудия Арабистонида бир қатор виждон маҳкумлар ўлим жазосига ҳукм қилинди

Саудия Арабистони суд тизими виждон маҳкумларига нисбатан ўзбошимчалик билан ўлим жазоси ҳукмини чиқаришдан ташқари би қатор ёш маҳбусларга ҳам ўлим ҳукмини чиқарди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. ҳуқуқий манбаларга кўра, Муҳаммад Ал-Таҳнун, Мустафо Абу Шоҳин, Абдулла Ғазқийга нисбатан ўлим ҳукми чиқарган ва Саудия Арабистонининг Зуҳайр Ас-Самхон, Мукҳммад Ал-Мусаббаҳ ва Рози Ал-Шойиб номли яна 3 маҳбуслари учну ўлим ҳукми чиқарилди.

Манбаларга кўра, шу йўл билан Саудия  ҳукумати томонидан қатл қилиниши хавфи остида бўлганлар сони 59 кишига етган. Бу эса халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг Риёдни ўзбошимчалик билан ўлим жазосини ижро этилишидан огоҳлантираётганини кўрмаганга олиши пайтига тўғри келмоқда.

Айтиш жоиздирки Саудия ҳукумати  2021 йилда 69 кишини, 2020 йилда 7 кишини ва 2019 йилда эса бир юз саксон кишини қатл қилди.

Ғарб ОАВи сукут сақлаган пайтида халқаро ташкилотлар ўз овозини кўтариб 2022-йилда Саудия Арабистони 2021- йилга нисбатан икки баравар кўп қатлларни амалга оширди. БМТ экспертлари гуруҳи Саудия Арабистонида қатлларни зудлик билан тўхтатишни талаб  қилиб кампания бшлади.

Ёрлиқ