Январ 17, 2023 14:44 Asia/Tashkent
  • 2022 йил сионистларнинг тескари имммигарциясининг кучайиши йили бўлди
    2022 йил сионистларнинг тескари имммигарциясининг кучайиши йили бўлди

2022 йил сионистларнинг босиб олинган ҳудудлардан асл ватанларга ёки дунёнинг қолган қисмига тескари миграциясининг кучайиши йили бўлди.

Босиб олинган ҳудудларда ўтказилган сўров натижаларига биноан, сионистларнинг  30 фоизи сионистик режимнинг яқинда ўтказилган сайловларидан кейин ишғол қилинган ҳудудларни тарк этиш ниятида деб изоҳлади.

Сионистик режимнинг минтақадаги урушқоқлиги, яҳудийларга ёлғон ваъдалар ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг кетма-кет мағлубиятлари сионистларнинг тескари кўчиши омиллари сифатида эълон қилинди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исроил режими мигарция сиёсати маркази кечанги ҳисоботида,  2022-йилда босиб олинган ерлардан сионист муҳожирларнинг тескари кўчиши ҳолатлари олдинги йилларга нисбатан сезиларли даражада ошганини маълум қилди.

Исроил режими миграция сиёсати маркази бу режимнинг 2022 йилги Марказий статистика буюроси маълумотлари таҳлил асосида  босиб олинган ҳудудларда яҳудийларнинг аксарияти  2021 йил охиридаги 73,9 фоизидан 2022 йил охирида 73,6 фоизга камайди, бу эса сўнгги  3 ўн йилликда босиб олинган Фаластиндаги яҳудий кўпчиликнинг улушининг  10 фоизга камайишига сабаб бўлди деб аниқлик киритди.

Исроил режими томонидан ўтказилган тадқиқотга асосан, 2020-йилда 16 мингга яқин яҳудий ўз ҳаётига катта таҳдид бўлган қаршилик ракеталари туфайли босиб олинган ҳудудларни тарк этган. Шаҳарчларда яшайдиган сионистларнинг босиб олинган ерларини тарк этиш истаги дунё яҳудийларининг бу ерларга кўчиб келишини истамаслиги билан бир вақтга тўғри келмоқда.

Ёрлиқ