июн 02, 2024 16:17 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати Осиёдаги энг мураккаб трансплантация операцияси бўйича етакчидир
    Эрон мамлакати Осиёдаги энг мураккаб трансплантация операцияси бўйича етакчидир

Эрон Осиёда ичак трансплантацияси бўйича пешқадамдир.

Эроннинг Абу Али ибн Сино касалхонаси ичак реабилитацияси бўлими мудири ва Шероз тиббиёт фанлари университети ассисенти Ҳамид Никупур Ҳамшаҳри"  газетасига берган интервьюсида, Эронда ҳар йили 8 дан 10 гача ичак трансплантацияси амалга оширилади ва бошидан бери    (2007) жами 111 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу рақам Хитой каби давлатда 40, Японияда  42 ва Жанубий Кореяда 43 тани ташкил этади. Туркияда 10 дан, АҚШда эса 100 дан кам операция бор. Шу туфайли Эрон Осиёда ичак трансплантацияси бўйича етакчи давлат ҳисобланади ва бу миқдордаги трансплантацияни амалга оширадиган ягона марказдир.

У шунингдек  Эронда бу соҳанинг ривожланиши  АҚШлик жарроҳлар учун бир неча марта ўқув машғулотларни ўказилишига олиб келганига тўхталиб АҚШ каби би давлатда ичак транспалатанцияси  нархи 1,2 миллион долларга тенг. Эронда эса тахминан 5 минг долларни ташкил этади, бу эса Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўланади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ