июн 02, 2024 12:26 Asia/Tashkent
  • Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга ўтди
    Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга ўтди

ИҲТашкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди.

Ўзбекистон Туризм қўмитасига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, 31 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжон республикасидан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон раислиги доирасида Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирдилар.

Ёрлиқ