март 06, 2023 11:27 Asia/Tashkent
  • Лапид: Нетаняхунинг кабинет аъзолари ақлдан озган
    Лапид: Нетаняхунинг кабинет аъзолари ақлдан озган

Сионист режимнинг собиқ бош вазири бу режим жорий вазирлар маҳкамаси аьзоларига қилган охирги ҳужумида уларни ақлдан озган деб атади.

ИРНА хабарига кўра, сионист режимнинг собиқ бош вазири ва бу режимнинг мухолиф фраксияси раҳбари Яир Лапид Сионистик режим ҳалокатга учрашидан аввал бу жинниликни тўхтатишни талаб қилди. У қўшимча қилди:Иқтисодиёт вайрон бўлиши баҳосини барча исроилликлар тўлайдилар ва бу жинниликни тўхтатиш керак.

Бенямин Нетаняху бошчилигидаги ўта ўнгчи ҳукмрон коалиция ҳокимиятга келганидан сўнг бир қатор ҳаракатлар ва қарорлар қабул қилди, бу эса мухолифат фраксияси ва сионистик режим раҳбари Исаак Герцог фикрига кўра, бу режимнинг ички инқироз ва ҳатто фуқаролар урушининг кучайиши томон  ҳаракатланишига сабаб бўлади.

Нетаняху вазирлар маҳкамасининг сионистик режимнинг суд тизимига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Говер ва Безалел Смутричга хавфсизлик ваколатларини бериш бўйича тортишувлар,Молия ва “Диний сионизм” партиясининг экстремал раҳбари ҳозирда Ҳукмрон коалиция ва мухолифат фраксияси ўртасидаги сиёсий таранглик ва тортишувлар марказидадир. Сўнгги ҳафталарда босиб олинган Фаластиннинг шимолидан жанубигача бўлган ўнлаб шаҳарларда Нетаняхунинг ўта ўнг қанот кабинетига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Яна бир янгилик, сионистик режим захира кучларининг 37 нафар учувчиси Бенямин Нетаняхунинг ҳарбий қарорларни амалга ошириш сиёсатига қарши исён кўтарди.

Ёрлиқ