май 08, 2024 15:50 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи бўлган Голландия адвокатлари: адвокат бўлсангиз мамлакатингизда Нетаняҳуга қарши чора кўринг
    Нетаняҳуни ҳибсга олмоқчи бўлган Голландия адвокатлари: адвокат бўлсангиз мамлакатингизда Нетаняҳуга қарши чора кўринг

Голандия мамлакатнинг бир гуруҳ адвокатлари сиоинстик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва бошқа сионист етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилиб Гаагадаги халқаро жиноий судга муржаат қилдилар.

Ўтган феврал ойида Жанубий Африка мамлакатининг сиоинстик режимга қарши шикояти натижасида Халқаро суд "сионистик режим ҳар ойда ушбу халқаро ташкилотга ўз ҳаракатлари ҳақида ҳисобот тақдим этиши керак" деб қарор қилди.  Аммо сионистик режим бу масаладан нафақат бош тортди, балки Нетаняҳунинг уруш машинасини ҳамон олдинга силжиши  ва ҳозирда эса Рафаҳ  бу режимнинг шафқатсиз жиноятлари маконида айланган яна бир марказ бўлиб қолди.

Бир неча кун олдин ОАВлари ҳам Нетаняҳу ва сионистик режимнинг бошқа расмийларига нисбатан ҳукм чиқарилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалади Сионистик режим бош вазири эса ўзини ҳибсга олиш тўғрисида  буйруқ чиқариш  бўйича фавқулодда босим остида қолди. Бу масала сиоинстик режимнинг  халқаро мавқеининг жидидй ёмонлашувидир.

Олдинроқ Халқаро Жиноий суд прокуратураси мазкур муассасанинг Ғазо уруши билан боғлиқ терговибўйича  расмий ва норасмий хавотирлардан хабардор экналигини таъкидлаб бу терговларнии давом эттиришга урғу берганди.

Бу идора ўз баёнотида суднинг мансабдор шахсларига тўсиқлик қилиш, қўрқитиш ёки таъсир қилиш бўйича барча ҳаракатларни тўхтатишга чақириб,  суднинг ўзига ёки унинг мансбадор шахсларига нисбатан қасос олиш хавфи мавжуд бўлганда мустақиллиги ва холислиги заифлашади деб эслатди.

Жанубий Африка ва Голландия адвокатларнинг ҳаракатлари бошқа мамлакатлардаги адвокатларни  Бинямин Нетаняҳу ва унинг режимига босим ўтказиш орқали уни тузоққа тушиб қолиши ва униг қотиллик машинасини тўхтатишга ундаши учун  намуна бўлиши мумкин.

Ёрлиқ