ноябр 05, 2023 10:43 Asia/Tashkent

Хабар манбалари сионист режим ҳозиргача Ғазога 2 атом бомбаси кучи билан ҳужум қилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, ҳужумлар бошланганидан бери бу режимнинг Ғазога қилган ҳужумлари ҳажми 2 та атом бомбаси кучига тенг.

Хабар манбаларига кўра, сионист режим  Ғазога 12 мингдан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирди ва уйлар, жамоат объектлари, мактаблар ва шифохоналар каби тинч аҳоли жойларини нишонга олди.

Ушбу ҳисоботга кўра, 212 мингдан ортиқ уй зарар кўрган ва 35 минг уй вайрон бўлган. 85 та давлат биноси ва иншоотлари, жумладан, маданият маркази вайрон бўлган. 214 та мактаб зарар кўрган, 45 та мактаб бутунлай вайрон бўлган. Сионистик режим 102 соғлиқни сақлаш муассасасини нишонга олди ва 135 тиббиёт ходими, 40 журналист, 18 офис ходими ва 49 диний амалдорни ўлдирди.

Ғазо секторида 54 та масжид бутунлай вайрон бўлган, 110 та масжид қисман вайрон қилинган, 3 та черков зарар кўрган. Тахминан 32 минг киши тан жароҳати олган ҳужумлар чоғида вайроналар остидан кўплаб инсонларнинг жасади топилди.

Ғазо ҳукумати баёнотида шундай дейилади:"Қолган жасадларнинг ҳиди вайроналар остидан кўтарилади ва эпидемия тарқалишидан хавотир бор".

Ҳисобот қуйидагича:Босқинчи режим ҳужумлари қурбонларининг 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бизга 2200 та йўқолганлар ҳақида хабар келиб тушди, улардан 1250 нафари вайроналар остидаги болалардир.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги давом этди:сионистик режим жангариларининг ҳужумлари чоғида 150 нафар тиббиёт ходими шаҳид бўлди, 57 та тез тиббий ёрдам машинаси йўқ қилинди. Босқинчилар атайлаб 105 та тиббиёт ва соғлиқни сақлаш марказларини нишонга олдилар ва 16 касалхонани фаолиятдан тўхтатдилар.

Ушбу ҳисоботга кўра, Ғазо секторидаги шифохоналар оғир жароҳатлар билан тўла ва биз ҳар куни уларнинг кўпини йўқотамиз. Босқинчилар шифохоналар яқинидаги ҳудудларни бомбардимон қилиш орқали соғлиқни сақлаш ходимларини даҳшатга солишди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ўз баёнотида таъкидлади:"Халқаро ҳамжамият халқимизни ўлдириш ва шифохоналарни нишонга олиш бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқишда ҳақиқий синовга дуч келмоқда."

Ёрлиқ