ноябр 07, 2023 18:30 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасига ҳужумдан кейин сионистик режим жиддий иқтисодий қулашга дуч келмоқда
    Ғазо бўлгасига ҳужумдан кейин сионистик режим жиддий иқтисодий қулашга дуч келмоқда

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги шавфқатсиз тажовузи бу режим иқтисодиётига ҳам катта зарар келтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим матбуоти бу уруш сионистларга 200 миллиард шекел /сионистик режим пул бирлиги/ эквиваленти 51 миллиард долларга тушганини маълум қилди.  SJPMorgan Chase Bank ҳисоботига асосан Ғазо уруши сабабли Исроил иқтисодиётининг ҳажми жорий йилнинг сўнгги чорагида 11 фоизга қисқаришини эълон қилди.

Мазкур банкнинг баҳолаши ҳозиргача Уолтт -стрит таҳлилчиларинг энг пессимистик баҳоларидан бири бўлиб бунга асосланиб кўплаб инвесторлар Исроил акцияларини сотган.

Ҳисоботга биноан жорий йилнинг 3-чорагида сионистик режим иқтисодиёти Ғазо секторига бостириб кириши сабабли йил давомида қўлга киритган барча даромадларини юқотади. Исроил иқтисодиётининг ҳажми охирги марта 2020 йилда ва коронавирус тарқалишидан кейин қисқарганди.

Бундан ташқари сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига бостириб кириши бошланишидан яъни 7-октябр ойининг охиригача сионистик режимнинг бешта йирик банкларининг Тел-авив фонд биржасидаги акциялар қиймати 20 фоизга пасайган.

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаронот ҳам бу режим меҳнат вазирлиги ҳисоботига асосланиб Исроил режими ички кучининг 18 фоизига яқини урушнинг дастлабки 26 кунида ногирон бўлиб қолган яна 46 минг киши ишдан бўшатилган 760 минг киши уруш бошланганидан бери ишламаяпти деб ёзди.

Сионистик режимнинг 300 нафар букюк мутахассиси ҳам бу режимнинг иқтисодий қулаши ҳақида огоҳлантириб сионистик режим бош вазири ва унинг молия вазирига мактуб йўллаганида " сиз Исроил иқтисодиёти қандай инқрозга учраганини тушунмаяпсиз ва сиз ишлаш услубингизни ўзгартиришингиз керак деб ёздилдар".

Ёрлиқ