ноябр 29, 2023 19:48 Asia/Tashkent
  • Ҳамас сионист ҳарбий асирларни озод қилиш учун дастлабки шартни эълон қилди
    Ҳамас сионист ҳарбий асирларни озод қилиш учун дастлабки шартни эълон қилди

Хамас исломий қаршилик ҳаракатининг сионист ҳарбий маҳбусларни озод қилиш учун қўйган дастлабки шартларини хабар манбаси эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, исломий қаршилик ҳаракати Хамас Миср томони билан музокараларда сионист аскарларни озод қилиш бўйича ўзининг дастлабки шартларини эълон қилган.

Мисрнинг “Ал-Ахбария” тармоғининг бугун, чоршанба куни хабар беришича, “Ҳамас” ҳаракати “сионист аскарларнинг озод қилиш”нинг шарти Тел-Авивнинг доимий ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши, деб маьлум қилган.

Миср телевидениеси хабарига кўра, Ҳамас сионист аскарларни озод қилиш шартлари бошқача бўлишини таъкидлаган. Хусусан, бу борадаги музокаралар давомида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сионистик режим томонидан Ғазо секторига ўрнатган блокадани бекор қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Миср ҳукумати ХАМАС ва сионистик режим ўртасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишда асосий воситачилардан бири бўлган.

Ҳамаснинг юқори мартабали расмийси Осаме Ҳамдан ҳам шундай деди:Фаластин халқининг изтироблари ва Исроил ҳужумлари давом этаётган бир шароитда сионист аскарларни озод қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Ҳамданга кўра, урушни тўхтатиш музокарага киришиш шартидир.

Ҳамдан, шунингдек, вақтинчалик сулҳ битимининг узайтирилиши ҳақида ҳам шундай деди:Оташкесимни яна бир неча кунга узайтириш мумкин ва музокара жараёнининг икки йўли бор. Биринчи йўналиш инсонпарварлик бўлиб, у имкон қадар кўпроқ маҳбуслар эркинлигини кафолатлайди. Иккинчи йўналиш сиёсий бўлиб, ҳарбий тажовузни тўхтатиш ва Ғазо блокадасини бекор қилиш билан боғлиқ бўлиб, бу барча маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олган алмашинувни тузиш тўғрисида келишувга йўл очади.

27 ноябр, душанбага ўтар кечаси, биринчи ўт очишни тўхтатишнинг тўртинчи кунида Фаластин ва сионистик режим томонлари Ғазо секторидаги келишувни аввалгидек шартлар билан яна икки кунга узайтиришга келишиб олдилар, яъни жангда ўт очишни тўхтатиш, алмашиш учун маҳбуслар сони ва инсонпарварлик ёрдамининг келиши. Ушбу шартномани янгилаш бўйича музокаралар камида яна тўрт кун давом этмоқда.

Икки кун аввал ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳониянинг матбуот котиби Тоҳир ан-Нуну ТАСС ахборот агентлигига сионистик режим билан янги келишув худди шу шартларга асосланишини, яъни ҳар бир сионист асир уч фаластинлик маҳбуснинг озод этилишини айтган эди.

Ёрлиқ